Навоийда 846 минг долларлик мис кабеллари ўғирлаб кетилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Иллюстратив фото
Навоий вилояти Кармана туман ИИБга тумандаги “Уйрот” МФЙда жойлашган қурилиш корхоналарининг бири томонидан мурожаат хати йўлланган, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Унга асосан, номаълум шахслар корхонанинг омборхонасига девор орқали ошиб ўтиб, ғайриқонуний равишда омборхонадан умумий қиймати 846 880 АҚШ доллари бўлган 632 метрни ташкил этувчи мис кабелларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилинган.
ИИБ ходимларининг тергов-суриштирув натижаларига кўра, ушбу жиноятни 1992 й.т., “Ғужбоғтепа” МФЙда истиқомат қилувчи Х.А., 1990 й.т., “Дўрмон” МФЙда яшовчи М.И. ҳамда 1986 й.т., “Уйрот” МФЙда истиқомат қилувчи В.Т. уюшган жиноятчилик асосида содир этганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.А., М.И. ҳамда В.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

14:13 / 16.02.2025
Фарғонада ўғирликка тушган йигит онани болалари кўз ўнгида ўлдирди

19:12 / 30.01.2025
Нидерландияда 2,5 минг йиллик олтин буюмларни ўғирлашда гумонланган шахслар ушланди

18:19 / 13.01.2025
Поп тумани ҳокимининг ўғирлик қилган ўғлини қамоқдан озод қилган судя “Ибратли судя” деб топилди

19:19 / 01.01.2025