Чинозда велосипедчи ЙТҲ қурбони бўлди
Ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 11 май куни соат 20:30ларда, Тошкент вилояти, Чиноз тумани ҳудудидан ўтган «Тошкент-Душанбе» автомобиль йўлининг 63-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1983 й.т. Ғ.М. Isuzu SAZ NP 21 русумли автобусда Сирдарё вилоятидан Янгийўл шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган вақтида қаршисидан келаётган транспорт воситалари ёритгичлари йўлни кўриш имкониятини камайтиргани сабабли бир йўналишда велосипедда ҳаракатланиб кетаётган 1987 й.т. А.Ш.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, велосипедчи, 1987 й.т. А.Ш. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли ҳайдовчилар, шаҳар ҳудудида транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширмаслигингизни, яқинни ёритиш чироқларидан фойдаланишингизни, пиёда ва велосипедчиларга эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид

17:37 / 28.02.2025
Чинозда йигит ўз опасини ўлдириб, жасадини 7 кун уйда сақлади

16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди

15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди

13:07 / 27.07.2024