Ўзбекистон бўйлаб кучли ёмғирлар ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
Яқин кунларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли туманларда сел келиши хавфи бор.

12-14 апрелда Ўзбекистонда ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ўзгидромет маълумотига кўра, бу кунларда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с.гача, шиддат билан эсганда 23-28 м/с.гача етиши кутилмоқда.
12-14 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.
11 апрель куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5° илиқ, кундузи 19-21° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, , ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғ ҳудудларида (1800 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Мавзуга оид

13:30 / 13.01.2025
Янги қуриладиган уй-жойларга туташ ҳудудда ёмғир сувини йиғиш тизими ўрнатилади

15:55 / 07.01.2025
Саудия Арабистонида ёмғирлар туфайли Макка ва Мадинани сув босди

11:21 / 29.11.2024
Дам олиш кунлари айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин

14:00 / 28.10.2024