Хоккей бўйича жаҳон чемпионати бекор қилинди
Мусобақа 8-24 май кунлари Швейцарияда бўлиб ўтиши режалаштирилганди.

Фото: AP / LEHTIKUVA, Martti Kainulainen
Швейцариянинг Цюрих ва Лозанна шаҳарларида бўлиб ўтиши керак бўлган хоккей бўйича жаҳон чемпионати коронавирус пандемияси сабабли бекор қилинди. Бу ҳақда Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақа 8-24 май кунлари ўтказилиши керак эди.
Хоккей бўйича жаҳон чемпионати 1920 йилдан буён ўтказиб келинади, Финляндия терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Аввалроқ УЕФА 2020 йилги Европа чемпионатини 2021 йилда ўтказишга қарор қилганди.
Мавзуга оид

08:50 / 31.05.2024
Тошкентда муз саройини ўз ичига олувчи Хоккей спорт мажмуаси қурилади

18:34 / 29.05.2024
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этади

22:47 / 30.04.2024
Ўзбекистон ёш хоккейчилари Осиё ва Океания чемпиони бўлди

13:30 / 19.03.2023