Россия Давлат думасида муддатидан олдин сайловлар ўтказиш таклиф қилинди
«Единая Россия» партиясидан Давлат думасига депутат Александр Карелин муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказишни таклиф қилди.

Фото: Сергей Фадеичев/ТАСС
Аввалроқ Россия либерал демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский 20 сентябрда думага муддатидан олдин сайловлар ўтказишни таклиф қилганди.
«Президент партияларнинг ролини оширишни таклиф қилмоқда. Шу боис мен бундай имкониятдан фойдаланиб янги сайловлар ўтказиш тўғри бўлади деб ҳисоблайман», — деди у.
RT агентлигининг Telegram-каналида хабар берилишича, қуйи палата бу таклифни бугуноқ кўриб чиқади.
Аввалроқ Россия либерал демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский 20 сентябрда думага муддатидан олдин сайловлар ўтказишни таклиф қилганди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков мазкур таклифга изоҳ берди.
«Президент яқин вақт ичида бу ташаббусга нисбатан муносабатини маълум қилади», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 15 январида Россия президенти Владимир Путин конституцияга президент ва ҳукуматнинг бошқа институтлари ўртасида ваколатларни қайта тақсимлашни назарда тутувчи ўзгартиришларни таклиф қилганди.
Мавзуга оид

23:40 / 11.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда

22:14 / 11.03.2025
КХДР Украинадаги уруш вақтида ҳарбий заводлари майдонини кенгайтирди

14:06 / 11.03.2025
Британия разведкаси: Россия Курск областида босимни оширяпти

23:00 / 10.03.2025