Рубик кубикларидан тайёрланган «Мона Лиза» 520 минг долларга сотилди
Асар муаллифи Invader тахаллуси билан ижод қилувчи кўча рассоми Франк Слама ҳисобланади.

Фото: Reuters
330 дона Рубик кубикларидан тайёрланган «Мона Лиза» асари Париждаги ким ошди савдосида 480 минг еврога сотилди. Бу ҳақда Articurial ким ошди савдоси уйи хабар берди.
"#Invader тайёрлаган Мона Лиза Artcurial ким ошди савдосида 520 680 долларга (480 200 евро) – дастлабки баҳосидан тўрт баравар қимматга сотилди", - дейилади хабарда.

Асар муаллифи Invader тахаллуси билан ижод қилувчи кўча рассоми Франк Слама ҳисобланади.
Бу унинг биринчи иши эмас, рассомнинг асарларини дунёнинг 33 мамлакатидаги 80га яқин кўчада кўриш мумкин, дея қайд этади France Info радиостанцияси.
Мавзуга оид

11:26 / 03.02.2025
Лувр музейида “Мона Лиза”ни томоша қилиш учун алоҳида чипта сотилади

00:17 / 29.01.2025
Макрон Луврга янги кириш жойи қуришга ва «Мона Лиза»ни кўчиришга ваъда берди

21:29 / 22.12.2024
Дунёга машҳур «Мона Лиза»ни ким ва қандай ўмариб кетганди?

20:52 / 28.01.2024