Ҳиндистонда мушакбозлик чоғида ўндан ортиқ киши ҳалок бўлди
Бахтсиз ҳодиса пақилдоқлардан чиққан учқунлар аравадаги мушаклар устига сачраши оқибатида юз берган.
Ҳиндистон шимоли-ғарбидаги Тарн-Таран округида диний байрамни нишонлаш чоғида мушаклар портлаши оқибатида ўндан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.
Бахтсиз ҳодиса пақилдоқлардан чиққан учқунлар аравадаги мушаклар устига сачраши оқибатида юз берган.
Панжоб полицияси мазкур ҳолатни тасдиқлади.
"Гувоҳларнинг сўзларига кўра, 14-15 киши воқеа жойида ҳалок бўлган ва 3 киши оғир аҳволда шифохонага жойлаштирилган", - деди маҳаллий полиция Дхув Дхаран.
Дастлабки маълумотларга кўра, 11 киши жароҳатланган.
Мавзуга оид

17:28 / 04.03.2025
Ҳиндистон-Ўзбекистон транспорт йўлаги Қозоғистонгача узайтирилди

20:26 / 03.03.2025
Камбағалликни қисқартиришда Ҳиндистон тажрибаси: муқобил йўл топилди

12:40 / 03.03.2025
Ҳиндистон Тошкентда сунъий интеллект бўйича биринчи маълумот марказини қуради

11:44 / 01.03.2025