Коронавирус сабабли Honda’нинг Хитойдаги заводи ишини тўхтатди

Фото : Shutterstock
Япониянинг Honda Motor автоконцерни коронавирус тарқалиши сабабли Шанхай яқинидаги мотоцикллар ишлаб чиқарувчи иккита заводи ишини тўхтатди, деб хабар берди «Асахи» газетаси.
Хабарда айтилишича, Honda йилига 850 минг донага яқин мотоцикль ишлаб чиқарилувчи ушбу заводларида маҳсулот ишлаб чиқаришни 10 февралгача тўхтатишга қарор қилган.
Айни вақтда Японияда муқаддам Уханда бўлмаган 60 ёшли эркак вирусдан зарарлангани маълум қилинди. Тахминларга кўра, сайёҳлик автобусининг ҳайдовчиси бўлган бу шахс вирусни уханлик бир гуруҳ сайёҳлардан юқтирган. Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили буни тасдиқлади. Японияда жами олти киши коронавирус юқтирган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавируснинг янги тури келтириб чиқарган пневмониядан 106 киши вафот этган, шунингдек, 4500дан ортиқ одам вирусни юқтириб олган.
Мавзуга оид

20:05 / 20.01.2025
Honda 300 мингга яқин автомобилини чақириб олади

21:24 / 08.01.2025
Sony ўзининг биринчи электромобилини тақдим этди. Нархлари ва хусусиятлари

20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади

10:56 / 26.05.2023