Тошкент давлат иқтисодиёт университетида плагиат урчигани танқид қилинди
Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида яна бир бор олий таълим тизими ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги ҳолатни танқид қилди.

Фото: ТДИУ расмий сайти
«Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг ректорини ишдан олганимизда аттестация ўтказдик. Олийгоҳдаги ўқитувчиларнинг 60 фоизи ўтолмади. Тасаввур қилинг, улар шунча вақт нимани ўқитган? Билими бўлмаса қандай билим берган?
Ҳолбуки биз катта текширув ўтказмагандик. Ўзининг фани бўйича берилган саволларга жавоб бера олмади», дея қайд этди президент.
Давлат раҳбари олийгоҳда плагиат ҳолатлари ҳақида айтиб ўтган.
«Қаерни қандай тугатганини аниқламоқчи бўлиб 27тасининг диссертацияларини текширдик. 20 йилда кўчирилган диссертациялар», дейди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь бошида иқтисодиёт университетида «катта тозалаш» ишлари бошлангани ҳақида хабар берилган эди. Университетнинг аввалги ректори Баҳодир Ҳодиев ишдан олиниб, унинг ўрнига Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Конгратбой Шарипов тайинланганди.
Президент бироз аввалроқ Сенатнинг илк ялпи мажлисидаги чиқишида ҳам Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги ҳолатни танқид қилганди.
Мавзуга оид

20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади

07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди

20:15 / 26.12.2024
Мирзиёев: ЕОИИ давлатлари фуқароларига ички ҳужжатлари билан Ўзбекистонга кириш имконини беришга тайёрмиз

21:19 / 21.12.2024