Loong Air Чэнду – Тошкент йўналишида парвозларни йўлга қўймоқда

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
Хитойнинг Zhejiang Loong Airlines авиакомпанияси 10 январь кунидан эътиборан Чэнду – Тошкент йўналишида парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Ушбу йўналишда авиакомпания парвозларни ҳафтасига уч маротаба бажаришни режалаштирилган. Чэнду – Тошкент йўналишида илк парвозни амалга оширган Zhejiang Loong Airlines авиакомпаниясининг рейси бугун маҳаллий вақт билан соат 18:10да Тошкент халқаро аэропортига қўнади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 27 сентябрь кунидан эътиборан Хитойнинг мазкур авиакомпанияси Сиань шаҳридан Тошкентга чартер рейсларни амалга оширишни бошлаган эди.
Мавзуга оид

18:57 / 07.06.2024
Хитойнинг Loong Air авиакомпанияси Самарқандга парвозларни йўлга қўяди

15:29 / 10.03.2023
Loong Air Тошкентга парвозлар сонини оширмоқда

16:59 / 25.07.2020
Совуқ уруш кўланкаси. Хитой ва АҚШ муносабатлари нега ёмонлашиб кетди?

14:44 / 20.12.2019