Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори ўзгарди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ректор ўзгарди.
Академияга эндиликда президентнинг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Рустам Собирович Қосимов раҳбарлик қилади.
«Ҳуқуқий ахборот» маълумотига кўра, ҳукуматнинг 21 ноябрдаги қарори билан Қосимовга академия ректори вазифасини бажариш юклатилган.

Тошкентда қурилиши давом этаётган Ислом цивилизацияси маркази, 2019 йил 20 ноябрь.
Халқаро ислом академиясини 2018 йил августидан буён Шуҳрат Акмалович Ёвқочев бошқариб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев кеча, 20 ноябрь куни қурилиши давом этаётган Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрган эди.
Маълумот учун, Рустам Қосимов Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори ҳамдир.
У 2004 йил майидан 2008 йилгача Олий ва ўрта махсус таълим вазири бўлган, 2004 йил октябридан бир вақтнинг ўзида Бош вазир ўринбосари сифатида фаолият юритган. 2009-2011 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ректорлик қилган Қосимов фаолиятида бир муддат танаффус юзага келган. У 2016 йилнинг сентябрида яна Бош вазирга ўринбосар бўлган, Алишер Ваҳобов ўрнига Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланганди.
У 2017 йил июнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари – Ташкилий-кадр хизмати раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланган, 2017 йил ноябрь ойи охирида эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси сифатида иш бошлаганди.
Қосимов 2018 йил июлида президентнинг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимига ўтказилган.
Мавзуга оид

18:36 / 07.05.2021
Шавкат Мирзиёев Рустам Қосимов оиласига таъзия билдирди

10:04 / 07.05.2021
Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимов вафот этди

09:02 / 16.12.2019
Президент маслаҳатчиси ва бош вазир ўринбосари Малайзияга ташриф буюради

14:10 / 28.08.2018