Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимов вафот этди
Ўзбекистон президентининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов оламдан ўтди. Бу маълумотни Kun.uz манбалари тасдиқлади.

Рустам Қосимов сўнгги бир ой давомида соғлигидаги муаммолар туфайли таътилга чиқиб, шифохонада оғир касалликдан даволанаётганди.
Рустам Собирович Қосимов 1956 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
У 2001-2004 йилларда олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, 2004-2008 йилларда олий ва ўрта махсус таълим вазири - 2004-2009 йилларда бош вазирнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари бўйича ўринбосари бўлган. 2009-2011 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида ишлаган, 2011 йилда лавозимни тарк этиб, пенсияга чиққан.
У 2016 йил сентябрида яна бош вазир ўринбосари, олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимини эгаллаган.
2017 йил июнида Ўзбекистон президенти Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари – Ташкилий-кадр хизмати раҳбари – Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланган (шу кунгача академия ректори эди), 2017 йил ноябрь ойи охирида эса Ўзбекистон президентининг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган. 2018 йилда президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаган. У 2019 йилдан буён Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ҳам ректорлик қилиб келаётганди.
Бундан олдинроқ Рустам Қосимов оғир касаллик туфайли таътилга чиққани ва унинг ўрнига Шоазим Миноваров Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори вазифасини бажара бошлагани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

18:36 / 07.05.2021
Шавкат Мирзиёев Рустам Қосимов оиласига таъзия билдирди

09:02 / 16.12.2019
Президент маслаҳатчиси ва бош вазир ўринбосари Малайзияга ташриф буюради

20:46 / 21.11.2019
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори ўзгарди

16:20 / 31.07.2018