«Бавария» бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Нико Ковач «Бавария» бош мураббийи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.
Клуб бош мураббий билан ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилди.
Мюнхенликлар Бундеслиганинг 10-турида Ковачнинг собиқ жамоаси «Айнтрахт»дан 1:5 ҳисобида мағлуб бўлгач, клуб раҳбарияти мураббийни истеъфога чиқаришга қарор қилган.
«Бавария»ни Чемпионлар лигасидаги «Олимпиакос»га қарши ва Бундеслигадаги «Боруссия» Дортмундга қарши ўйинларга Ковачнинг ёрдамчиси Ханс Флик тайёрлайди.
Бундеслигада 10-турдан сўнг «Бавария» 18 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид

03:05 / 06.03.2025
«ПСЖ» «Ливерпул»га аламли тарзда ютқазди, «Барса» 10 киши бўлиб ғалаба қозонди

14:17 / 30.01.2025
ЕЧЛда гуруҳ босқичи якунлари: «Сити»ни ўтиш ўйинларида «Реал» ёки «Бавария» кутади

11:09 / 23.01.2025
«Сити» суперкамбэк қурбони, «Реал» 5 та гол урди, «Бавария»да йирик мағлубият. Кун ўйинлари

10:10 / 11.12.2024