Спортчи югуришдан тўхтаб, жароҳат олган рақибини маррагача олиб борди (видео)

Таиландда югуриш бўйича мусобақада енгил атлетикачи жароҳат олган рақибини маррагача олиб борди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари унинг бу олижаноб ишини юқори баҳолашди.
Видео CGTN телеканалининг YouTube-каналида эълон қилинди.
Воқеа Бангкокда ўтган Thailand Championship мусобақасида юз берган. Спортчилар 10 км масофага югуриш бўйича мусобақалашишган.
Видеода спортчилардан бири финиш чизиғи олдида оёғини жароҳатлаб олгани ва ҳаттоки ўрнидан тура олмаётганини кўриш мумкин. Шунда бошқа спортчи югуришдан тўхтаб, рақиби ёнига келиб, унга кўтарилишга ёрдам берган. У жароҳат олган спортчини қўлтиқлаб, маррагача олиб бораётганда бошқа спортчилар ҳам ёрдамга келишган.
“Бу одам ўз уринишини бой беришини ва бу кейинчалик унинг фаолиятига таъсир қилишини била туриб, бир сонияга ҳам иккиланмади”, деб ёзган видео муаллифи ўз изоҳида.
Спортчининг бу ишини кўплаб фойдаланувчилар олқишлашган.
Мавзуга оид

21:18 / 06.03.2025
Ўзбекистон ёш хоккейчилари жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди

22:32 / 27.02.2025
Таиланд ҳукумати мамлакатга келувчи барча сайёҳлар учун солиқ жорий этади

20:27 / 24.02.2025
Таиландда оғир тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

15:40 / 12.02.2025