2020 йил ранги маълум қилинди
Лок-бўёқ қопламаларининг премиал бренди Dulux 2020 йил рангини эълон қилди. Йил рангининг тақдимоти YouTube’да эълон қилинди.
“Dulux талқини бўйича 2020 йил рангини тақдим қиламиз: тонгги осмон билан келтирилган пастел яшил – “Осуда тонг” (Tranquil Dawn)”, дейилган роликка изоҳда.
Dulux сайтида таъкидланишича, бу рангни ҳордиқ ёки ўйин учун хоналарда ҳамда “ижод ва мазмун излаш”да қўллаш мумкин.
Февралда Pantone халқаро тадқиқот институти талқини бўйича 2020 йил ранги кўк ранг бўлиши маълум қилинганди. Компания вице-президенти таъкидлаганидек, айнан денгиз ранглари бўлғуси дизайнерлик тўпламлари учун асосий илҳом манбаи бўлади.
Мавзуга оид

15:24 / 17.02.2025
Ўзбекистонда "яшил" энергия улуши 10 фоизга оширилади

09:11 / 30.01.2025
2024 йилда аҳолидан 12 млрд сўмлик “яшил” энергия сотиб олинди

14:35 / 11.01.2025
Ўзбекистонда “Яшил” техникумлар ташкил этилади

09:29 / 06.11.2024