Дариға Назарбоева яна Қозоғистон Сенати спикери лавозимига сайланди

Фото: Казинформ
Дариға Назарбоева Қозоғистон Сенати спикери лавозимига номзод қилиб кўрсатилди, дея хабар беради «Казинформ».
Унинг номзоди Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жомарт Тоқаев томонидан илгари сурилган. «Дариға Нурсултоновна Назарбоевани Қозоғистон Республикаси парламенти Сенатининг раиси этиб сайлашингизни сўрайман», - дея Қосим-Жомарт Тоқаев номидан матнни Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати мажлисида президент Администрацияси раҳбари Кримбек Кушербаев ўқиб эшиттирган.
Дариға Назарбоева 12 август куни Сенат депутати этиб қайта тайинлангани сабабли янги овоз бериш жараёни ўтказилди.
Бугун, палата мажлисидаги яширин овоз бериш пайтида Сенатнинг 48 депутати унинг номзоди учун овоз берди.
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025