Покистон Кашмир масаласини БМТ Бош ассамблеясида кўтаришни режалаштирмоқда

Фото : AP Photo / Thomas Peter
Покистон бош вазири Имран Хон 27 сентябрда БМТ Бош ассамблеясидаги нутқи давомида Кашмир масаласини кўтаришини маълум қилди. Бу ҳақда ANI ахборот агентлиги хабар берди.
“Мен БМТ Бош ассамблеясида 27 сентябрда нутқ сўзлайман ва унда Кашмир масаласини жаҳон майдонида кўтараман”, деб айтган Хон.
Аввалроқ Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди G7 саммити доирасида АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокараларни очиш вақтида Кашмир баҳсли ҳудуди масаласи фақат Ҳиндистон ва Покистонга тааллуқли экани, улар ўзаро зиддиятни мулоқот воситасида ҳал қилишлари мумкинлигини айтган.
Покистон 5 августда Нью-Деҳли Жамму ва Кашмир штатининг махсус ҳудуд мақомини бекор қилиб, тўғридан-тўғри федерал бошқарув киритганига кескин муносабат билдирганди. Шундан кейин томонлар чегарага қўшинлар тортаётгани маълум қилинганди. Икки давлат Кашмир учун 3 марта ўзаро уруш олиб ҳам борган.
Мавзуга оид

17:17 / 07.03.2025
Ўзбекистон ва яна беш давлат нацистларни улуғлашга уринишларни қоралади

19:00 / 04.03.2025
БМТ тадқиқоти ёшларда глобал руҳий саломатлик инқирозини аниқлади

22:19 / 03.03.2025
БМТ Халқаро судига янги раис сайланди

12:29 / 03.03.2025