Ravon автомобиллари Россия бозорига қайтди

Фото: РИА Новости
“УзАвтоМоторс СНГ” компанияси UzAuto Motors (аввалги General Motors Uzbekistan) заводи ишлаб чиқарган Ravon автомобиллари Россияга яна етказила бошланганини маълум қилди.
“УзАвтоМоторс СНГ” Ravon автомобилларининг Россиядаги расмий дистрибьютори ҳисобланади.
Ravon Россия бозорига R2 хэтчбеги (Chevrolet Spark), Nexia R3 (аввалги авлоддаги Chevrolet Aveo) ва R4 (Chevrolet Cobalt) седанлари билан қайтмоқда.
Машиналар сентябрдан сотила бошланади.
GM Uzbekistan заводи 2018 йил майидан Россияга Ravon автомобиллари етказилишини тўхтатган эди. Утилизация йиғимлари тарифлари ошгани туфайли нарх сиёсатининг қайта кўриб чиқилиши ҳамда янги моделлар ишлаб чиқариш учун корхона ишлаб чиқариш қувватларининг катта кўламли модернизацияси ўтказилиши бунга сабаб сифатида кўрсатилганди.
Мавзуга оид

23:40 / 11.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда

22:14 / 11.03.2025
КХДР Украинадаги уруш вақтида ҳарбий заводлари майдонини кенгайтирди

14:06 / 11.03.2025
Британия разведкаси: Россия Курск областида босимни оширяпти

23:00 / 10.03.2025