Ички ишлар ходими жисмоний куч ишлатишга ҳақлими?

Фото: KUN.UZ
Қонунчиликка кўра, агар ички ишлар ходими зиммасига юклатилган мажбуриятларни куч ишлатмасдан туриб бажаришининг иложи бўлмаса, у ҳолларда куч ишлатиши, жумладан курашнинг жанг усулларини қўллаши мумкин.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, бундай ҳолатлар:
жиноятларга ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун;
жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни энг яқиндаги ички ишлар органига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб бориш ва бу шахсларни ушлаб туриш учун;
ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш учун.
Жисмоний куч ишлатилиши шахсларнинг хатти-ҳаракатлари хусусиятига ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.
Жисмоний куч ишлатилганлиги ва махсус воситалар қўлланилганлиги натижасида шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат ҳақида ички ишлар органлари прокурорга дарҳол хабар бериши шарт.
Мавзуга оид

10:21 / 22.01.2025
Ички ишлар органларида маъмурий конвой гуруҳлари ташкил қилинади

16:02 / 22.04.2024
Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди

13:51 / 22.12.2023
ИИО навбатчилик қисмларида фуқароларни алкотестер ёрдамида текшириш тартиби эълон қилинди

08:28 / 25.10.2023