Бокудаги энг йирик савдо марказида ёнғин чиқди

Фото: Sputnik / Irade Jelil
Озарбойжон пойтахти Бокудаги энг йирик савдо маркази “Садарак” ҳудудида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Озарбойжон фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Воқеа жойига ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар ва 15 та тез ёрдам бригадаси йўлланган. Айни вақтда ёнғинни ўчириш бўйича тадбирлар давом этмоқда.
Таъкидланишича, ёнғинни ўчириш давомида фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 7 ходими тутундан заҳарланган. Улар клиник тиббиёт марказининг токсикология бўлимига ётқизилган.
Савдо маркази Боку чеккасида жойлашган бўлиб, майдони 100 гектарни ташкил қилади. У 12 мингдан кўпроқ улгуржи ва чакана савдо объекти, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори, бир қаватли улгуржи омбор, турли муҳандислик иншоотларини ўз ичига олади.
Мавзуга оид

11:40 / 08.02.2025
Кремл Бокудаги Рус уйи ёпилишини тасдиқлади

12:38 / 07.02.2025
Озарбойжон Бокудаги Россия уйини ёпилиши ҳақида хабардор қилди

13:18 / 05.02.2025
Reuters: Боку AZAL лайнерини уриб туширган "Панцир" ракетасини аниқлади

10:31 / 28.12.2024