Рим метросида пластик идиш топшириб чипта олиш мумкин бўлди

Фото: РИА Новости / Наталья Селиверстова
Рим мэрияси пластик идишларни метро чипталарига алмаштириш бўйича синов лойиҳасини ишга туширди. Бу ҳақда Рим мэри Виржиния Ражи маълум қилди.
Махсус автоматлар бир йил давомида учта метро станциясида фаолият кўрсатади. Битта пластик идиш 5 евроцент туради, битта чипта олиш учун 30 дона пластик идиш топшириш керак бўлади.
Станцияларда йиғилган идишлар қайта ишлаш учун жўнатилади.
Ражининг сўзларига кўра, Рим Европадаги пластик идишлар чипталарга алмаштириладиган биринчи пойтахтга айланди.
Мавзуга оид

16:56 / 12.02.2025
Буюк Британияда олти ёшли бола сайёрани қутқариш учун 2,5 мингта пластик йиғди

16:26 / 31.01.2025
Италия 3 миллион фуқарони заҳарлашда айбланди

22:24 / 31.12.2024
Римда бошпанасизлар учун қишки палаткалар пайдо бўлди

08:31 / 02.12.2024