Наркобарон Гусман Лоэрага умрбод қамоқ жазоси берилди

Фото: AP
АҚШ суди мексикалик наркобарон, “Пакана” лақабли Гусман Лоэрани умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда USA Today нашри хабар берди.
Мексиканинг энг қидирилувчи наркобаронларидан бири бўлган Лоэра АҚШга 2017 йил январда, собиқ президент Барак Обама маъмуриятининг охирги ишчи куни топширилган. Унга бир неча штат айблов қўйган. Бу айбловлар АҚШга кокаин етказиш, қуролга ноқонуний эгалик қилиш ва қотилликларни ташкиллаштириш жиноятлари билан боғлиқ.
Дунёдаги энг йирик наркокартеллардан бири – “Синалоа”га ўнлаб йиллар бошчилик қилган судланувчининг ўзи айбини тан олишдан бош тортган.
Мавзуга оид

17:00 / 28.02.2025
Мексика наркобарон Рафаэл Каро Кинтерони АҚШга экстрадиция қилди

16:48 / 30.06.2023
Туркияда Интерпол қидирувидаги уюшган жиноий гуруҳ ушланди

18:23 / 02.04.2021
Дубайда Европага тонналаб гиёҳвандлик моддаси олиб кирган наркобарон қўлга олинди

21:06 / 06.07.2019