Афғонистонда меҳмонхонага ҳужум қилган жангарилар йўқ қилинди

Афғонистон хавфсизлик кучлари Қалъаи-Нав шаҳрида меҳмонхонага ҳужум қилган жангариларни йўқ қилди, деб хабар берди Tolo News телеканали.
Мамлакат ички ишлар вазирлиги вакилининг маълум қилишча, куч ишлатиш тузилмалари уч жангарини йўқ қилган, яна икки жангари қўлга олинган.
Тўқнашув оқибатида хавфсизлик кучларининг саккиз нафар вакили ҳалок бўлган, етти киши яраланган.
Аввалроқ уч киши ҳалок бўлгани, 10 киши жароҳат олгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

18:53 / 05.03.2025
Трамп афғонистонлик «Бош террорчи» ҳибсга олинганини эълон қилди

17:10 / 04.03.2025
“Толибон”нинг Қўштепа канали. Бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

10:36 / 03.03.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон ўзаро савдо ҳажмини 3 млрд долларга етказмоқчи

17:11 / 24.02.2025