Хайриддин Султонов: Бизга қўшиқчи юлдузлар эмас, илм фидойилари керак

Фото: ЎзА
Халқаро Пресс-клубнинг Ислом цивилизацияси марказидаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер Хайриддин Султонов ўз фикрларини билдирди.
“Ислом тараққиёти марказида бугун ишлайдиган кадрлар борми?! Биз уларни тарбиялашимиз керак. Ислом цивилизацияси маркази ҳақиқий етук, илм фидойилари маркази бўлиши лозим. Илм машаққатларига ҳақиқатан тайёр бўлган фидойи ёшларни кўпайтиришимиз керак. Бир, икки қўшиқ айтиб юлдуз бўлишга ишқибоз ёшларимиз кўп. Аммо бизга ҳеч нарса бермайди улар. Бизга илмга қизиқувчан ёшлар керак, уларни тарбиялашимиз лозим. Ислом тараққиёт маркази Ўзбекистоннинг янги ренессанс даврини бошлаб беради”, дея Хайриддин Султоновнинг сўзларидан иқтибос келтиради ЎзА
Мавзуга оид

21:06 / 29.01.2025
Ислом цивилизациясининг замини – илм-фан, маданият, таълим ва тарбиядир — президент

22:06 / 23.12.2024
Ислом цивилизацияси маркази директорига ўринбосар тайинланди

15:24 / 12.10.2022
«Музей, очиқ кутубхона ва анжуманлар зали» – Ислом цивилизацияси маркази қачон битади ва унда нималар бўлади?

17:39 / 08.04.2022