Зеленский Донбассга инвестициялар киритилишини эълон қилди

Фото: Интерфакс
Украина президенти Владимир Зеленский яқин вақт ичида Донбасс инфраструктурасига инвестициялар киритилишини маълум қилди.
«Бу ҳақда барча хорижий инвесторлар билан гаплашаман», — деди Украина президенти Мариуполда бўлиб ўтган бизнес ва ёшлар вакиллари билан учрашувда.
Зеленский ҳозирда мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга хизмат қиладиган «ислоҳотчи» қонун лойиҳалари устида иш олиб борилаётганини қайд этди.
Май ойида Берлиндаги иқтисодий тадқиқотлар институти иқтисодчилари Донбасснинг уруш ҳаракатлари бўлиб ўтган даврдаги иқтисодий йўқотишларини ҳисоблаб чиқишди. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2013-2016 йилларда Донецк областида ялпи ҳудудий маҳсулот киши бошига ҳисоблаганда 43 фоизга, Луганск областида эса 52 фоизга қисқарган.
Мавзуга оид

13:44 / 09.03.2025
Россиянинг Украина бўйлаб зарбалари оқибатида бир кунда 20 киши ҳалок бўлди

19:47 / 06.01.2025
Россия Донбассдаги яна бир муҳим шаҳарни эгаллаган. Нималар маълум?

19:39 / 08.11.2024
Украинада россиялик яна бир генерал ҳалок бўлди

21:23 / 31.10.2024