Саакашвили 31 май куни Украинага қайтиши мумкин

Фото: Reuters
Грузиянинг собиқ президенти, Одесса области собиқ-губернатори Михаил Саакашвили 31 май куни Украинага қайтиши мумкин, деб хабар берди "Страна.ua" нашри ўз манбасига таяниб.
"Саакашвили ушбу ҳафта охиригача, эҳтимол жума куниёқ Украинага қайтмоқчи", - дейилади хабарда.
Манбанинг билдиришича, Саакашвили навбатдан ташқари парламент сайловлари олдидан ўзининг "Янги кучлар ҳаракати" партияси фаолиятини йўлга қўймоқчи.
"Ҳозирда Зеленский Порошенконинг Саакашвилини фуқароликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги фармонини бекор қилиш эҳтимоли бор", - деган манба.
Порошенко 2017 йил июлида Саакашвилини Украина фуқаролигидан маҳрум қилганди.
Украинада бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг Саакашвили мамлакатга қайтишга қарор қилганини билдирди.
Мавзуга оид

17:45
«Тескари хавфсизлик кафолатлари». Путин аслида ҳам ўт очишни тўхтатишга тайёрми?

12:03
ИҲЕС Украинани 2014 йил майида Одессадаги одамлар ўлимида қоралади

23:00 / 13.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди

21:18 / 13.03.2025