Афғонистонда жангариларнинг аэродромга қилган ҳужуми қайтарилди
Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари "Толибон" ҳаракати жангариларининг Қандаҳор аэродромига қилган ҳужумини қайтарди. Бу ҳақда маҳаллий полиция бошлиғи генерал Тадин Хон Ачакзай маълум қилди.
"Бугун толиблар Қандаҳор аэродромига реактив снаряд йўллади. Ҳужум муваффақиятсиз якунланди. Ҳужум уюштирилган жой аниқланиб, у ердан яна бир снаряд топилди", дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Khaama Press агентлиги.
Полиция бошлиғининг айтишича, хавфсизлик кучлари операцияси чоғида ҳужумга алоқадор уч жангари қўлга олинган.
Агентлик манбасининг сўзларига кўра, ҳужум оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар бўлмаган.
Мавзуга оид

18:53 / 05.03.2025
Трамп афғонистонлик «Бош террорчи» ҳибсга олинганини эълон қилди

17:10 / 04.03.2025
“Толибон”нинг Қўштепа канали. Бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

10:36 / 03.03.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон ўзаро савдо ҳажмини 3 млрд долларга етказмоқчи

17:11 / 24.02.2025