“Фейеноорд” футболчилари 120 болага қарши антиқа учрашув ўтказди (видео)

“Фейеноорд” футболчилари антиқа хайрия учрашувини ўтказишди. Профессионал клубнинг 11 футболчисига қарши майдонда 120 бола ҳаракат қилган. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланган.
Учрашув клубнинг бош ҳомийси Opel компанияси томонидан ташкиллаштирилган.
“Биз сизни кўргани келамиз ва бўлди, деб ўйлаганмидингиз? Бироқ биз барчангиз билан ўйнаш мароқлироқ бўлади, деб ўйлаймиз”, деб айтган клуб ярим ҳимоячиси Йенс Торнстра.
Роттердам клуби Нидерландиянинг Эредивизиясида ўзига Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи 3-ўринни кафолатлаб қўйди. Клуб кейинги мавсумда Европа лигасидаги иштирокини 2-саралаш босқичидан бошлайди.
🎞️ Highlightssss ✨
— Feyenoord Rotterdam (@Feyenoord) 2 мая 2019 г.
120 kids 🤝 11 Feyenoorders 🥰#Feyenoord pic.twitter.com/jHaIla0kPL
Мавзуга оид

15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди

15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

13:54 / 31.01.2025
АҚШда қорбўронли ҳавода пицца ташиган курерга 2 доллар чойчақа беришганидан сўнг интернетда унга 40 минг доллар хайрия йиғилди

20:35 / 30.12.2024