UFC тарихидаги энг “тоза” жангчи маълум қилинди

Фото: wallsdesk.com
Ирландидялик аралаш яккакураш жангчиси Конор Макгрегор Мутлақ жангчилик чемпионати UFC’нинг тақиқланган моддалар аниқланмаган, яъни манфий допинг-тестлари сони бўйича етакчиси бўлди.
“Тоза” жангчилар рейтинги АҚШнинг аксилдопинг агентлиги USADA маълумотларига асосланиб тузилган. Бу маълумотлар билан UFC вице-президенти Жефф Новицки твиттерда бўлишди. Унинг маълум қилишича, Макгрегор 49 та манфий допинг-тест топширган. Улардан 11 таси Макгрегордан Флойд Мэйуэзерга қарши жанг олдидан олинган.
Бу борада 2-ўринни UFC’нинг оғир вазндаги амалдаги чемпиони Даниель Кормье эгаллади. Унинг манфий допинг-тестлари сони 45 тани ташкил қилган. 3-ўринни бразилиялик жангчи Рафаель Дос Аньос (41 та манфий допинг-тест), 4-ўринни америкалик аёл жангчи Холли Холм, 5-ўринни яна бир америкалик жангчи Стипе Миочич эгаллаган.
30 ёшли Макгрегор ўз фаолияти давомида 21 та ғалабани қўлга киритган ва 4 марта мағлубиятга учраган. У 2 вазн тоифасида UFC чемпиони камарини қўлга киритган.
Мавзуга оид

17:04 / 15.02.2025
Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси «атрофидагиларнинг бепарволиги» учун дисквалификация қилинди

18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди

00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди

18:41 / 22.10.2024