VW Passat дунёда энг кўп сотилувчи ўрта синфдаги автомобил бўлди

Фото: скреншот
Volkswagen Passat дунёда энг кўп сотилувчи ўрта синфдаги автомобил бўлди. 46 йил давомида немис маркаси ушбу моделдаги автомобилдан 30 млн дона ишлаб чиқарган. Юбилей сондаги Passat Германиянинг Эмден шаҳридаги завод конвейеридан чиққан.
Юбилей “Пассат” GTE модификациясидаги кумушранг универсал бўлиб, 156 от кучига эга бензин турбомотор ва 115 от кучига эга электромотор негизидаги гибрид куч қурилмаси билан жиҳозланган. Ушбу автомобил электромоторда 55 км йўл боса олади. Гибрид ҳозирдаёқ 2021 йилдан кучга кирадиган Euro 6d экологик меъёрларига мувофиқ келади.
Ҳозирда VW Passat учта қитъада ишлаб чиқарилади, 10 та заводда йиғилади ва 100дан кўпроқ давлатда сотилади.

“Пассат” ишлаб чиқарилиши ҳажми бўйича 45 йил ичида 35 млн дона ҳажмда чиқарилган “Гольф”дангина ортда қолади.

Мавзуга оид

22:13 / 16.01.2025
Хитой Volkswagenʼнинг Германиядаги заводини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда

23:27 / 27.12.2024
Интернетда Volkswagenʼнинг 800 мингга яқин электромобили ҳайдовчиларига оид маълумотлар тарқалиб кетди

20:30 / 02.12.2024
Volkswagenʼнинг тўққизта заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди

23:42 / 27.11.2024