Буғдой ва макка ўғриси қўлга олинди - ИИВ

Иллюстратив фото
2019 йил 18 март куни Жиззах вилоятининг Арнасой туманида номаълум шахс Янги Бўстон қишлоғи А.Навоий кўчасида яшовчи, хусусий тадбиркор Б.Н.га қарашли тегирмон эшик қулфини бузиб кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс у ердан 550 кг. макка ва 643 кг. буғдой маҳсулотларини ўғирлаб кетган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Арнасой тумани Янги Бўстон қишлоғида яшовчи Э.Ў. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

16:29 / 06.03.2025
АҚШда эркак заргарлик дўконидан 770 минг долларлик зиракларни ўғирлаб, ютиб юборди

09:40 / 06.03.2025
2,1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган корхона фош этилди

14:05 / 05.03.2025
Тошкент ва Андижонда 1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди

13:13 / 18.02.2025