Ким Чен Ин жойлашган меҳмонхонани бронетранспортёрлар қўриқламоқда

Фото: AP
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Вьетнам пойтахти Ханойдаги «Мелиа» беш юлдузли меҳмонхонасига Лонг-Сон провинциясидаги Донг-Данг станциясидан етиб келди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, «Мелиа» меҳмонхонаси бир нечта бронетранспортёрлар (пиёда аскарларни олиб юриш ва разведка учун белгиланган зирҳли автомашина - таҳ.) ёрдамида қўриқланмоқда.
Меҳмонхонанинг бир томонида тўртта бронетранспортёр жойлаштирилган. Зирҳли техникани вьетнамлик ҳарбийлар қўриқламоқда, сайёҳлар ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари эса улар билан суратга тушишяпти.
КХДР етакчиси Ким Чен Ин яқинда етиб келган, Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида жойлашган «Мелиа» меҳмонхонаси бир нечта бронетранспортёр томонидан қўриқланмоқда, деб хабар берган РИА Новости мухбири.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп КХДР етакчиси бўйича баёнот бергани, Вьетнамдан Ким Чен Инга ўхшаш шахс чиқариб юборилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

15:31 / 09.02.2025
Ким Чен Ин Россия армиясининг «адолатли ишини сўзсиз қўллаб-қувватлашини» айтди

22:10 / 29.01.2025
Ким Чен Ин КХДР ядровий қалқонини мустаҳкамлашни буюрди

11:30 / 01.01.2025
Ким Чен Ин Путинни «энг яқин дўст» деб атади

11:50 / 01.12.2024