Ўзбекистон Қозоғистон бозорига кийим-кечак етказиб бериш бўйича Хитойни ортда қолдирди

Фото: Shutterstock
Қозоғистонда кийим-кечак импорти бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда LS хабар берди.
2018 йилда қўшни мамлакат 512,3 миллион долларлик 34,5 минг тонна кийим-кечак импорт қилди. Умуман олганда, импорт 4,9 фоизга пасайди, маблағ бўйича эса 5,5 фоизга ошди.
Энг кўп кийим-кечак Ўзбекистондан етиб келган (18,4 млн долларлик 10,1 минг тонна), 2017 йилда Хитой етказиб бериш ҳажми бўйича етакчига айланганди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон кийим-кечаги Хитойникидан бир неча маротаба арзонроқ, сабаби Хитой, гарчи сон жиҳатидан камроқ кийим (8,5 минг тонна) етказиб берган бўлса-да, маблағ бўйича бу кўрсаткич 83,5 миллион долларни ташкил қилди.
Россия йил давомида 6,2 минг тонна (158,2 миллион доллар) шундай товар етказиб берди, Туркия - 4,6 минг тонна (98,5 миллион доллар), Бангладеш - 1,9 минг тонна (42,9 миллион доллар), Қирғизистон - 1 минг тонна (3 млн доллар), Эрон - 228,7 тонна (133,9 минг доллар).
Мавзуга оид

15:09 / 11.03.2025
Ўзбекистонга гибрид енгил автомобиллар импорти 21 баробарга қисқарди

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025