Тожикистон Қирғизистондан кириб келаётган юк машиналаридан хавотирда

Фото: uznews.l-b.uz
Тожикистон транспорт вазири Худоёр Худоёрзоданинг Тожикистондаги Қирғизистон элчиси Жаниш Рустамбеков билан учрашувда маълум қилишича, Қирғизистондан кириб келаётган юк машиналари икки мамлакатнинг қурилишига катта маблағ ажратилган автойўлларини бузмоқда.
Вазир мазкур масаланинг тез орада ўз ечимини топишига умид билдириб, бундан икки мамлакат ҳам манфаатдор эканини қайд этди.
Шу билан бирга, Худоёрзода Қирғизистон билан чегарадаги Ваҳдат-Лахш автойўли қурилишига доир фикри билан бўлишди ва Қирғизистон томондан кечиктирилган "баъзи жараёнлар"ни тезлаштиришга чақирди.
"Ушбу йўлнинг қурилиши ва эксплуатацияга киритилиши икки мамлакат иқтисодиёти ривожи йўлида хизмат қилади. Маълумки, ташувчилар доим энг қисқа йўлларни танлашади", - дея Худоёрзоданинг сўзларини етказади Транспорт вазирлиги.
Жаниш Рустамбековнинг таъкидлашича, айни дамда Қирғизистон Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ташрифига тайёргарлик кўрмоқда.
Дипломат бундай ечимини топмаган масалалар кутилаётган ташриф давомида муҳокама қилинишига умид билдирди.
Мавзуга оид

20:37 / 10.03.2025
Европа Иттифоқи Тожикистонга чегара хавфсизлигини яхшилашга ёрдамлашади

16:57 / 10.03.2025
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

11:29 / 26.02.2025