23 млн сўмлик сув қувурларини ўғирлаб кетаётган шахслар қўлга олинди

2019 йил 28 январь куни соат 22:00ларда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида яшовчи К.С. ва С.Д. Раушан ОФЙ ҳудудидан ўтган, “Қўнғирот сода заводи” МЧЖга тегишли умумий қиймати 23 130 250 сўмлик бўлган темир сув қувурларини ўғирлаб кетишаётган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шу вақтда улар ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

16:29 / 06.03.2025
АҚШда эркак заргарлик дўконидан 770 минг долларлик зиракларни ўғирлаб, ютиб юборди

09:40 / 06.03.2025
2,1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган корхона фош этилди

14:05 / 05.03.2025
Тошкент ва Андижонда 1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди

13:13 / 18.02.2025