Емельяненко Макгрегорга маслаҳат берди

Фото: Gregory Payan / AP
Аралаш йўналиш (ММА) бўйича россиялик жангчи Фёдор Емельяненко ирландиялик ҳамкасби Конор Макгрегорга маслаҳат берди. Спортчининг сўзлари ТАСС томонидан келтирилган.
Емельяненко тан олишича, унга Макгрегорнинг хатти-ҳаракатлари ёқмайди. «У (Макгрегор) биринчи навбатда ўз тилини, гапираётган гапларини назорат қилиши керак», - дея таъкидлаб ўтди россиялик.
Шунингдек, у ўз ҳамюрти Ҳабиб Нурмагомедов ҳақида фикр билдириб, уни «маданиятли, ижобий жангчи», деб таърифлади. Шу билан бирга, Емельяненконинг қайд этишича, UFC чемпионини шахсан деярли танимайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Емельяненко Нурмагомедовнинг хатти-ҳаракатлари ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид

00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди

10:59 / 24.01.2021
UFC 257. Марказий жангда Порье Макгрегорни нокаутга учратиб, реванш олди

19:10 / 29.11.2019
Макгрегор қайтмоқда: у UFC афсонасига қарши жанг ўтказади

14:14 / 26.10.2019