Қорақалпоғистонда рўй берган ЙТҲ оқибатида мансабдор шахслар ҳалок бўлди

27 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида оғир йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. ЎзА хабарига кўра, бахтсиз ҳодиса оқибатида 4 нафар киши ҳалок бўлган.
Бахтсиз ҳодиса Nexia-3 русумли автомашина йўлда сирпаниб, бетон тўсиққа бориб урилиши оқибатида содир бўлган.
Кучли зарба автомашинанинг газ баллони отилишига олиб келган. Ҳалок бўлганлар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари ва Туямўйин-Нукус минтақавий сув ўтказгичидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши етакчи мутахассиси ҳам бор.
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Мавзуга оид

16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди

15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди

13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди

07:35 / 27.07.2024