Scania водородда ишловчи дунёдаги илк юк машинани ишлаб чиқмоқда

Бугунги кунда янги электромобил моделини яратганлик билан унча-бунча одамни ҳайратлантириш қийиндир. Электр энергия амалиётда қўллаш мумкин бўлган муқобил энергиянинг ягона тури эмас. Швециянинг юк машиналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Scania компанияси яқин орада водород ёнилғисида ишловчи дунёдаги илк юк машинаси чиқаришини маълум қилди. Машинанинг номи Renova бўлади.
Бу антиқа машина ҳақида компания раҳбарларидан бири Марита Нильссон маълум қилди.
Scania юк машинани яратиш доирасида Швециянинг энергетика агентлиги ва Стокҳолм Қироллик технология институти билан ҳамкорлик қилмоқда. Энг қизиқ жиҳати, юк машинаси чиқинди ташувчи машина бўлади.
“Водородда ишловчи ёнилғи элементларининг қўлланиши чиқинди ташувчи каби оғир тижорат машиналари учун жуда жалб қилувчи ҳисобланади. Юк машиналар бу борада енгил машиналардан кўра афзалроқдир.
Scania’нинг водородда ишловчи илк юк машинаси 2019 йил охири-2020 йил бошида сотувга чиқарилади. Шу давр ичида машинанинг илк синовларини ўтказиш белгиланган. Лойиҳа Швеция ҳукумати билан яқин ҳамкорликда олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

09:20 / 08.02.2025
Юк машиналари импортига имтиёзлар 2028 йилгача узайтирилади

18:55 / 14.09.2024
АҚШда водородда ҳаракатланадиган ноёб самолёт тақдим этилди

07:53 / 30.08.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда қайта тикланадиган водород ишлаб чиқариш учун маблағ ажратади

18:28 / 21.08.2024