«Реал» икки марта аутсайдерга ютқазиб, гуруҳ ғолиби номига «доғ туширди»

Фото: SID
«Реал» Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини «G» квартети ғолиби сифатида якунлаган бўлса-да, сўнгги ўриндаги ЦСКА билан иккала баҳсни ҳам бой берди.
Москвадаги дастлабки ўйин русларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган, ягона гол 90+5-дақиқада Игорь Акинфеев томонидан урилган эди. Кеча оқшом Мадридда ўтган жавоб баҳсида ҳам плей-офф йўлланмасини ҳал қилиб улгурган «қаймоқранглилар» мағлубиятга учради, бу сафар йирик ҳисобда – 0:3.
Рус матбуотининг маълум қилишича, ЕЧЛ тарихида илк марта гуруҳда сўнгги ўринни олган жамоа тўртлик етакчисини ҳар иккала ўйинда ҳам мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.
Кечаги баҳс статистикасига кўра, зарбалар (18 – 13), тўп узатишларнинг аниқлиги (92% – 81%) вазиятлар яратиш (13 – 11) ва тўпга эгалик қилиш (69% - 31%) бўйича устунлик мезбонлар томонида бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг ЕЧЛдаги иккинчи вакили - «Локомотив» ҳам ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади.
Мавзуга оид

01:45 / 20.01.2025
Перес «Реал» президентлигига қайта сайланди. У 5-бор сайловларсиз ғалаба қозонди

02:16 / 13.01.2025
7 та гол урилган супер класикода «Барса» йирик ҳисобда ғалаба қозониб, 15-бор Испания суперкубогини қўлга киритди

02:24 / 07.10.2024
РПЛ. Файзуллаев гол урган дербида ЦСКА ғалабани илиб кетди

02:06 / 15.08.2024