Ҳиндистон 3,3 млрд долларга сув ости кемасини ижарага олмоқчи

Фото: REUTERS
Ҳиндистон «Шчука-Б» русумидаги Россия денгиз сув ости кемасини лизингга олиш ниятида, музокаралар ҳозир якуний босқичда. Бу ҳақда India Today нашри ёзмоқда.
Журнал маълумотларига кўра, ўтган ҳафта Россиядан ҳиндистонлик ҳарбийлар делегацияси қайтиб келди, улар «Братск» ва «Самара» атом сув ости кемаларини текширувдан ўтказди. Қайд этилишича, ҳар икки субмарина 2014 йилдан бери Северодвинскдаги «Звездочка» кемасозлик корхонасида таъмирланмоқда.
Нашрда таъкидланишича, делегация таркибида сув ости кемаларини ижарага олиш имкониятларини муҳокама қилган молиячилар ҳам бўлган. Қайд этилишича, ҳинд томони Россия таклиф қилган нархга рози.
Ҳозирги вақтда Ҳиндистон Россиядан «Нерпа» сув ости кемасини ижарага олади, у ҳам «Шчука-Б» синфига тегишли. Кема 2012 йилда Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари таркибига кирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ камида 13 давлат Россиянинг С-400 зенит ракета мажмуаларини Америка қуроли ўрнига сотиб олмоқчи экани хабар берилганди.
Мавзуга оид

22:14
КХДР Украинадаги уруш вақтида ҳарбий заводлари майдонини кенгайтирди

14:06
Британия разведкаси: Россия Курск областида босимни оширяпти

23:00 / 10.03.2025
ФХХ украиналикларнинг Россияга киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

17:32 / 10.03.2025