Hyundai янги кроссоверини тақдим қилди

Фото: AP Photo / Jae C. Hong
Hyundai автомобилсозлик компанияси янги кроссовери – Palisade’ни расман тақдим қилди.
Янги машинанинг тақдимоти Лос-Анжелесдаги автосалонда бўлиб ўтган.
8 ўриндиқли Hyundai Palisade’да 3 қатор ўриндиқ бор, у 3,8 литрли, 6 цилинрдли ва қуввати 295 от кучига эга двигател билан жиҳозланган. Машина 8 поғонали автоматик узатмалар қутисини олган.
Машинанинг узунлиги 4,98 метр, эни 1,98 метр, ғилдираклар базаси 2,9 метрни ташкил қилади. Унда 7 та USB-разъёми, смартфонлар учун симсиз қувватлагич ва йўловчилар билан боғланиш тизими ўрнатилган.
Машина 2019 йил ёзида сотувга чиқади. Ўшанда унинг нархи маълум қилинади ва илк тест-драйвлари ўтказилади.
Мавзуга оид

17:58 / 01.09.2023
Santa Fe’дан Traverse’гача — дунё автомобиль бозорида тақдим этилган сўнгги кроссоверлар

11:17 / 13.07.2023
7,3 минг доллардан бошланадиган нарх — Hyundai Exter кроссовери тақдим этилди

21:31 / 23.09.2021
Brabus дунёдаги энг тезюрар кроссоверни тақдим этди

20:29 / 10.03.2021