«Малика» савдо мажмуасидаги тадбиркорлар фаолияти чекланяптими?
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни «Малика» савдо мажмуасида Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида 13 нафар фуқаро тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, чет элда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонга яширин йўллар орқали олиб кирилиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз маиший техника савдоси билан шуғулланаётгани аниқланган эди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими KUN.UZʼга хабар берган.
Видео: YouTube

Видео: Tas-IX
Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги маиший техника воситалари савдосига ихтисослашган «Малика» савдо мажмуасида «тадбиркорларнинг дўконлари ёпиб қўйилди» ёки «дўконларнинг 80 фоиздан ортиғи ишламайди» каби мазмундаги фикр-мулоҳазалар кўпайди. KUN.UZ мухбири масалага аниқлик киритиш мақсадида «Малика» савдо мажмуасидаги вазиятни ўрганди.
Мулклари вақтинчалик олиб қўйилган фуқароларнинг сўзларига кўра, Давлат солиқ бошқармаси ходимлари назорат текшируви ўтказишган ҳамда фуқаролардан тадбиркорлик фаолиятига қонуний рухсат берувчи патентларини кўрсатишни талаб қилишган. Битта дўконда бир нечта киши бўлиб, бир патент эвазига ноқонуний фаолият юритаётган фуқароларнинг уяли алоқа телефонлари ва аксессуарлари масала суд тартибида ҳал бўлгунга қадар олиб қўйилган. Буни фуқароларнинг ўзи ҳам тасдиқлашди. Улар айбларини тан олишиб, ўзлари ҳам масъулиятсизлик қилишганини таъкидлаб ўтишди. Айтилишича, улар ўз фаолиятини қонунийлаштириш учун тегишли ҳужжатларни йиғишмоқда.
Ушбу фуқаролар 1 ой муддатда ўз фаолиятини қонуний асосда йўлга қўйиб, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтса, уларга нисбатан ҳеч қандай маъмурий жарималар қўлланмасдан, қонунчилик нормаларига асосан вақтинча олиб қўйилган мол-мулки суд тартибида қайтариб берилади.
Хулоса қилиш мумкинки, «Малика» савдо мажмуасида иш жараёни доимгидек қизғин кечиб, барча ҳужжатларга эга, қонуний йўл билан ишлаётган 80 фоиз савдо дўконлари ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Давлат солиқ қўмитасининг таъкидлашича, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ва қонуний фаолият юритаётган тадбиркорларнинг савдо билан шуғулланиши учун ҳеч қандай тўсқинликка йўл қўйилмаслиги таъминланади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кашмирда сулҳ эълон қилинганидан кейин портлашлар содир бўлди
Жаҳон | 23:37 / 10.05.2025
-
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади
Жаҳон | 23:18 / 10.05.2025
-
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди
Жаҳон | 22:28 / 10.05.2025
-
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди
Жамият | 22:20 / 10.05.2025
Мавзуга оид

15:42 / 29.06.2024
“Электросет” огоҳлантирмасдан светни ўчирса, жавобгарликка тортиш таклиф этилмоқда — бизнес омбудсман

08:08 / 10.06.2024
Тошкентда тадбиркорнинг 325 млн сўмини ўзлаштирган экспедитор аниқланди

19:38 / 08.06.2024
Якуний бенефициарларни очиқлаш ҳақидаги қонун тақдири нима бўлди?

14:34 / 18.03.2022