Оксана Чусовитина жаҳон чемпионатида тўртинчи бўлди

Фото: МОҚ ахборот хизмати
Қатар пойтахти Доҳада спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Оксана Чусовитина ҳам иштирок этди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, жаҳон гимнастикаси афсонаси ўзининг севимли йўналиши ҳисобланган таяниб сакраш машқларида 14,300 очко жамғарди ва тўртинчи ўринни эгаллади.
Оксананинг қайд этишича, мусобақада ўз даражасида иштирок эта олмаган, бунга оғриқ халал берганини айтиб ўтди. Аммо, 2019 йилда Штутгарт мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида совринли ўринларни қўлга киритиб, Токио 2020 Олимпия ўйинларига йўл олишини таъкидлади.
Спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати.
Аёллар. Таяниб сакраш:
1. Симона Бэйлз (АҚШ) — 15,366
2. Шэллон Олсен (Канада) — 14,516
3. Алекса Морено (Мексика) — 14,508
4. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) — 14,300.
Мавзуга оид

17:57 / 08.03.2025
Спорт гимнастикаси. Оксана Чусовитина – жаҳон кубоги ғолибига айланди

20:50 / 10.06.2024
Чусовитина 53 ёшида 2028 йилги Олимпиадада қатнашиш истагини билдирди

17:46 / 23.05.2024
Оксана Чусовитина жароҳати сабаб Париж олимпиадасида қатнаша олмайди

22:15 / 09.03.2024