Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон раҳбарияти ва халқига ҳамдардлик билдирди

Фото: REUTERS/Adnan Abidi
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси президенти Рам Натҳ Ковиндга, бош вазири Нарендра Модига ва дўст Ҳиндистон халқига Панжоб штатининг Амритсар шаҳрида юз берган темир йўл фожиаси оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан чуқур таъзия билдирди.
ТИВ хабарига кўра, давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оилаларига ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор этган, жароҳатланганларга эса тез муддатларда соғайиб кетишларини тилаган.
Ҳиндистоннинг Амритсар шаҳрида (Панжоб вилояти) йўловчи поезди катта тезликда одамларни уриб юборди. Фожиа оқибатида 50 дан кўпроқ одам ҳаётдан кўз юмган. Ҳалокат 19 октябрь кечки вақт юз берган. Фожиа вақтида темир йўл изларида 300 дан 700 гача киши туриб, “Рамаяна” ҳинд достонидаги қаҳрамонлардан бири Раваннинг тулуми ёқиб юборилиши маросимини томоша қилишаётган бўлган. Ушбу маросим эзгуликнинг ёвузлик устидан ғалабасини ифодаловчи ҳинд фестивали Дашаранинг нишонланиши доирасида ўтаётган бўлган.
Мавзуга оид

17:28 / 04.03.2025
Ҳиндистон-Ўзбекистон транспорт йўлаги Қозоғистонгача узайтирилди

20:26 / 03.03.2025
Камбағалликни қисқартиришда Ҳиндистон тажрибаси: муқобил йўл топилди

12:40 / 03.03.2025
Ҳиндистон Тошкентда сунъий интеллект бўйича биринчи маълумот марказини қуради

11:44 / 01.03.2025