Журналистлар судлардан ахборот олишни осонлаштириш таклифини беришди
Ўзбекистон Республикаси Олий судида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги Ҳуқуқий журналистика кенгашининг «Оммавий ахборот воситаларида суд процессларини ёритишнинг ўзига хос хусусиятлари ва журналистнинг айбсизлик презумпциясига амал қилиш мажбурияти» мавзуида йиғилиши бўлиб ўтди.
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда суд ҳокимияти билан ОАВ ўртасидаги ўзаро муносабатни янада яхшилаш, янги босқичга кўтариш учун қатор ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш керак бўлмоқда. Яъни, матбуотда эълон қилинган суд фаолиятига оид материалларни таҳлил этиб бориш, бу таҳлиллар асосида суд ва ОАВ ходимлари учун аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш, хорижий мамлакатларнинг суд ҳокимияти билан ОАВ муносабатларига доир тажрибаларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Давра суҳбатида журналистлар томонидан судлардан ахборот олиш бироз қийинлиги таъкидланди. Журналистлар судлардан ахборот олишни осонлаштириш таклифини беришди.
Шунингдек, йиғилишда бундан кейин суд ҳокимияти билан журналистларнинг ўзаро учрашувини мунтазам йўлга қўйиш, матбуотда чоп этилган суд фаолиятига доир материаллар таҳлилига бағишланган давра суҳбатлари, брифинг, конференция ва тадбирлар ташкил этиш масалалари ўртага ташланди ва атрофлича муҳокама этилди.
Мавзуга оид

11:53 / 10.03.2025
Озодликдан маҳрум қилинган 20 минг киши, 4 баробарга ошган талон-торожлар – жиноятчилик статистикаси

19:28 / 06.03.2025
Суд фаолиятига аралашганлар учун жавобгарлик қаттиқ бўлади

10:12 / 28.02.2025
Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади

20:44 / 27.02.2025