Трамп ўз сиёсий рақибларидаги «паст IQ» ҳақида маълум қилди

Фото: AP /Susan
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Миннесота штатидаги ўз тарафдорлари олдида сўзлаган нутқида маълум қилишича, сайловчилар оралиқ сайловларда ўз овозларини демократларга беришлари керак эмас, сабаби уларнинг баъзилари «паст IQ’га» га эга. Трампнинг чиқиши унинг твиттерида эълон қилинди.
Трамп ўз нутқи пайтида, агар демократлар оралиқ сайловларда ғалаба қозонадиган бўлса, АҚШ вакиллар палатаси аъзоси Максин Уотерс молиявий хизматлар бўйича қўмитага раҳбар этиб тайинланиши мумкинлигини айтди. Президентнинг фикрича, бу аёл «паст IQ» туфайли ушбу лавозим учун мос эмас.
«Мен сизлар радикал демократлар учун овоз беришни тўхтатишингизни истайман», - дея хулоса қилди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп демократларни «жиноят партияси» деб атаганди.
Мавзуга оид

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

18:24 / 12.03.2025
Россия 30 кунлик оташкесимга рози бўлмаса, қўшимча санкцияларга дучор бўлиши мумкин

18:17 / 12.03.2025
АҚШ Украина билан ҳудудий ён бериш масаласини ҳам муҳокама қилгани маълум бўлди

17:27 / 12.03.2025