Россияликлар тўрт ойдан бери Ravon автомобилларини сотиб ололмаяпти

Ravon сентябрда Россияда битта ҳам автомобилни сота олмади, бундан Европа бизнеси уюшмаси маълумотлари дарак бермоқда.
Россияда автомобиллар тақчиллиги шунга олиб келдики, компания тўрт ойдан бери автомобиллар сота олмаяпти.
Сўнгги бор компания май ойида автомобиллар сотганди - 508 дона. Ўшанда улар Россиядаги аксарият дилерлик марказларидан ғойиб бўлди.
Тақчилликнинг камида иккита сабаби бор: Россия бозоридаги нархларни қайта кўриб чиқиш ва компаниянинг бизнес моделидаги сезиларли ўзгаришлар.
«Нархларнинг қайта кўриб чиқилиши Россия ва Ўзбекистон миллий валюталари курси ўзгариши ҳамда РФда утилизация йиғим ставкалари оширилиши билан боғлиқ. Бизнес-моделнинг ўзгариши ребрендинг билан кечди ва моделлар янгиланган қатори ишга туширилиши ҳамда Ravon бренди ривожланиши, Россия бозори учун янгиликлар ишга туширилиши бўйича лойиҳалар ва дилерлик тармоғи кенгайиши билан бирга давом этмоқда», - дея хабар беришганди Ravon Motors Rus/GM Uzbekistan’дан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ravon Россияда ёзда бир дона ҳам машинани сотмагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

23:40 / 11.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда

22:14 / 11.03.2025
КХДР Украинадаги уруш вақтида ҳарбий заводлари майдонини кенгайтирди

14:06 / 11.03.2025
Британия разведкаси: Россия Курск областида босимни оширяпти

23:00 / 10.03.2025