Иноятовдан Усмоновгача. Сенатнинг 16-ялпи мажлиси қандай ўтди?
27-28 сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Бу галги ялпи мажлисда сайланган янги сенаторлар иштирок этишди. Хусусан, Бухоро вилоятидан Шуҳрат Чўлиев, Жиззах вилоятидан Эргаш Солиев, Наманган вилоятидан Мавлуда Имомова, Одилжон Маматкаримов, Бахтиёр Умаров, Навоий вилоятидан Жамшид Ходжаев, Сирдарё вилоятидан Улуғбек Сотиболдиев, Сурхондарё вилоятидан Абдуқодир Тошқулов, Қашқадарё вилоятидан Рўзибой Саидов ва Тошкент шаҳридан Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сенатда таништирилди.
Бугун, 28 сентябр куни ўз ишини якунлаган Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлиси давомида жамият ҳаётининг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган 21та масала, шу жумладан 14та қонун кўриб чиқилиб, маъқулланди.
«Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида»ги ва бошқа бир қатор қонунлар шулар жумласидандир.




Шунингдек, муҳокамалар якунлари бўйича вазирликлар ва идораларнинг, жойлардаги ижро ҳокимияти органларининг масъулиятини оширишга қаратилган ҳамда тезкор равишда ҳал этилиши тақозо этадиган муҳим масалалар юзасидан амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари асосида тегишли қарорлар қабул қилинди.
Жумладан, қишлоқ хўжалигида норасмий бандлик даражасини қисқартириш ҳамда ишчиларни ижтимоий ҳимоялаш, шу билан уларнинг пенсия таъминоти кафолатларини мустаҳкамлаш бўйича давлат назоратининг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоровга парламент сўрови юборилди.
Сенаторлар Бухоро вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботини ҳам эшитишди.

Батир Матмуродов









Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курманов




Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари




Ўзбекистон МТРКнинг ҳудудий телерадиокомпаниялар бўйича маслаҳатчиси Муҳаммаджон Мақсудов

Зангиота тумани 19 – қишлоқ оилавий поликлиника мудири Мақсуда Ворисова






Мавзуга оид

11:22 / 27.02.2025
Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолига қарийб 200 тадан содир этилган жиноятлар тўғри келди

12:15 / 22.02.2025
Ўзбекистон Орхус конвенциясига қўшилмоқда

20:46 / 21.02.2025
Акциядорлик жамияти ходимларига акция сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади

23:15 / 20.02.2025