Hyundai водородда юрувчи юк машинасининг илк суратини намойиш қилди

Фото: Hyundai
Hyundai маркаси водород ёнилғи элементларига эга электр двигателда ҳаракатланувчи юк машинасининг илк суратини намойиш қилди. Ушбу моделни Европада 2019 йилда сотувга чиқариш режалаштирилмоқда.
Жанубий Кореянинг автомобилсозлик компанияси экологик юк машинасини яратиш ҳақидаги режалари билан Ганновердаги халқаро тижорат транспорти кўргазмасида ўртоқлашди. Компания вакили 2019 йилда машинанинг барча техник кўрсаткичлари ошкор қилинишига ваъда берди.
Ҳозирча эса янги машина Hyundai тижорат транспорти қаторининг бошқа “вакиллари”дан фарқ қилишигина маълум. Жумладан, юк машинаси радиаторидаги сурат водородни ифодалайди, аэродинамик самарадорликка эса машина томидаги спойлер ҳамда кабина ва яримтиркама ўртасидаги деталлар жавоб беради.
Hyundai моделлари орасида водородда ҳаракатланувчи автомобиллар мавжуд, булар: iX35 Fuel Cell ва NEXO кроссоверлари. NEXO январдаги CES кўргазмасида дебют қилган. Йўлтанламас 120 киловаттли (163 от кучи) электромотор билан жиҳозланган. Мотор водород ёнилғи элементлари блокидан қувватланади. Машинада бир қувватланишда 590 км йўл босиб ўтиш мумкин.
Мавзуга оид

09:20 / 08.02.2025
Юк машиналари импортига имтиёзлар 2028 йилгача узайтирилади

22:59 / 09.01.2025
Hyundai компанияси 2025 йилда Жанубий Корея иқтисодиётига 16,7 млрд доллар сармоя киритади

20:20 / 24.11.2024
Hyundai 42 мингдан ортиқ автомобилини чақириб олади

18:55 / 14.09.2024