ДМЖга ажратмалар бўйича ҳисоботнинг янги шакллари тасдиқланди

Фото: Fotolia
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, давлат мақсадли жамғармаларига (ДМЖ) ажратмалар бўйича ҳисоботнинг янги шакллари тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.
ДМЖга мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоботнинг барча шакллари янгиланди. Бу илгари ушбу ажратмалар турлари бўйича – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасига – ҳисоботда акс эттирилганлиги билан боғлиқ.
2018 йил 1 январдан улар ягона тўлов – 3,2%лик ставка бўйича давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларга бирлаштирилди (29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорнинг 4-банди). Бунда айрим корхоналар уларни 1,5%лик имтиёзли ставка бўйича тўлайдилар (29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорга 24-иловага изоҳ). Янги ҳисобот шаклларида ДМЖга мажбурий ажратмалар қўлланиладиган ставкалар кесимида акс эттирилади.
Ҳужжат 20.08.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид

15:05 / 07.03.2025
Бизнес учун статистика ҳисоботлари ҳажми камаяди

09:50 / 23.10.2024
Тадбиркорлардан ҳисобот талаб қилиб олишда давлат органлари масъулияти оширилади

18:19 / 21.09.2024
Тадбиркордан ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботни талаб қилиш жаримага сабаб бўлади

23:02 / 26.08.2024